Ҳаким ат-Термизийнинг Қуръон шарҳига оид «йўқолган» асари топилди
VIII-IX асрларда яшаб ижод қилган қомусий олим Ал Ҳаким ат-Термизийнинг Қуръон шарҳига бағишланган илк асари топилди. Маълум қилинишича, ушбу асар шу кунга қадар «йўқолган» деб келинган.
Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази катта илмий ходими, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори Жўрабек Чўтматовнинг изланишларидан сўнг асар қўлёзмаси Туркиянинг Бурдур шаҳридан топилди ва у нашрга тайёрланди.
Ҳозирда тадқиқотчилари эътиборига ҳавола этиш мақсадида асар араб тилида Истанбул шаҳридаги «Дор ал-кутуб-арабийя» нашриётида «Баҳр ат-тафсир» («Тафсир уммони») номи билан чоп этилди.
ЎзА берган хабарга кўра, асарни ўзбек тилида ҳам нашр этиш кўзда тутилган.
Маълумот учун. Ал Ҳаким ат-Термизий (820-932) 400 дан ортиқ китоб ёзган бўлиб, улардан олтмишга яқини бизгача етиб келган. Алломанинг асарлари Париж, Қоҳира, Дамашқ, Искандария, Истанбул ва Лондон каби шаҳарлардаги қўлёзмалар жамғармаларида сақланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter