Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Адиб Собир Термизий номидаги Сурхондарё ахборот-кутубхонаси: кеча ва бугун (фото)

Адиб Собир Термизий номидаги Сурхондарё ахборот-кутубхонаси: кеча ва бугун (фото)

Кутубхонанинг аввалги ҳолати ва бугунги кўриниши.

Фото: «Mitc.uz»

Шу йилнинг 20 январ куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Сурхондарё вилоятига ташрифи давомида Адиб Собир Термизий номидаги ахборот-кутубхона биноси фойдаланишга топширилди.

Тадбирда вилоят ҳокимлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.

Кутубхонанинг кечаги куни ва бугуни. Фото: «Mitc.uz»

Айтиш ўринлики, кутубхонанинг эски биноси 1936 йилда бунёд этилган ва кунига бор-йўғи 32 кишига хизмат кўрсатишга мўлжалланган бўлган. Бу ерда 20 нафар китобхон учун жой ажратилган ҳамда 10 дона компютер мавжуд эди.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги тизимидаги ҳомий ташкилотлар маблағлари ҳисобига бунёд этилган янги бино эса ҳар куни 2000 нафар китобхонга хизмат кўрсатиш салоҳиятига эга бўлган. Замонавий компютер ва ахборот-кутубхона технологиялари билан жиҳозланган марказ вилоятнинг илмий-таълимий ривожи, кадрлар тайёрлаш салоҳиятини оширишга хизмат қилади.

Фото: «Mitc.uz»

Бир вақтнинг ўзида замонавий қулайликларга эга компютер залида 36 нафар, Wi-Fi ҳудудида 90 нафар, умумий ўқув залида 50 нафар, ҳуқуқий ахборот залида 24 нафар фойдаланувчи учун ўринлар кўзда тутилган.

Фото: «Mitc.uz»

Шу билан бирга, янги бинода 16 ўринга мўлжалланган ўқув маркази ҳам мавжуд. Бу ерда вилоят ахборот-кутубхона маркази ходимлари малака оширишлари, вилоят аҳолиси ахборот-коммуникация технологиялари бўйича саводхонликларини оширишлари мумкин.

Фото: «Mitc.uz»

Кутубхона ҳудудида қаҳвахона, китоб дўкони фаолияти ҳам йўлга қўйилган.

Ахборот-кутубхона маркази фойдаланувчиларнинг ахборот олиш маданияти бўйича билимларини ошириш ва илмий-услубий ва инноватсион усулларда хизматлар кўрсатиш учун барча зарур инфратузилмага эга.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг