Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Фоҳишалик билан шуғулланувчилар гепатитнинг айрим турларига ўз ҳисобларидан текширилади

Фоҳишалик билан шуғулланувчилар гепатитнинг айрим турларига ўз ҳисобларидан текширилади

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга фоҳишалик билан шуғулланувчилар гепатитнинг айрим турларига ўз ҳисобларидан мажбурий текширилиши ҳақида тегишли модда (293-модда. Тиббий йўсиндаги текширувлардан ўтишни белгилаш) қўшилмоқда.

Унга кўра, ушбу Кодекснинг 190-модда (Фоҳишалик билан шуғулланиш)сида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган шахсларга, суд жазо тайинлаш билан бирга уларга ўз ҳисобидан вирусли гепатитнинг «В» ва «С» турларига скрининг текширувлардан ўтиш мажбурлов чорасини тайинлайди.

Бунда мазкур шахсларга нисбатан суд маъмурий қамоққа олиш жазоси тайинлаган бўлса, улар соғлиқни сақлаш муассасаларида вирусли гепатитнинг «В» ва «С» турларига скрининг текширувлардан ўтгандан сўнг, маъмурий қамоқ жазосини ўтайдилар.

Қайд этилишича, қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиши бугунги кундаги республикадаги вазиятни ҳисобга олиб, Ўзбекистон тажрибаси сифатида илк марта ишлаб чиқилмоқда.

Лойиҳани қабул қилиш зарурати ҳақида сўз борганида лойиҳа муаллифи ИИВ қуйидагилар билан асослайди:

  • биринчидан, айрим шахслар томонидан бетартиб жинсий алоқа қилиш натижасида турли юқумли касалликка чалиниб қолиш ҳолатлари мавжудлиги;
  • иккинчидан, айрим тоифадаги шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 190-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик содир этиш ҳолатган мавжуд бўлиб, уларни тиббий текширувдан ўтиши борасида аниқ норманинг мавжуд эмаслиги;
  • учинчидан, амалдаги қонунчилик ҳужжатларида Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 190-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган шахсларга ўз ҳисобида тиббий текширувдан ўтиш мажбурият сифатида қайд этилмаган.
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг