Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мисрдан «С» гепатитига қарши дориларнинг навбатдаги партияси етиб келди

Мисрдан «С» гепатитига қарши дориларнинг навбатдаги партияси етиб келди

27 январ, шанба куни Миср ҳукумати томонидан «С» гепатитига қарши «Sofosbuvir-400mg» дори воситасининг навбатдаги партияси Тошкентга етиб келди. Қайд этилишича, умумий 6 720 дона «Sofosbuvir-400mg» дори воситалари Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Вирусология илмий-текшириш институти томонидан шифоталаб беморларга тақсимланади.

Эслатиб ўтамиз, Миср ҳукумати томонидан 2025 йилга қадар умумий қиймати 4,2 миллион доллар бўлган жами 800 минг дона «С» гепатитига қарши «Даклатасвир» ва «Софосбувир», «В» гепатитига қарши «Энтекавир» дори воситаларининг берилиши бўйича келишувга эришилган бўлиб, бугунга қадар Ўзбекистонга умумий қиймати 696 минг АҚШ долларига тенг бўлган мазкур дори воситалари босқичма-босқич юборилди.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг