Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мисрдан жами 4,2 млн долларлик «С» гепатитига қарши дорилар келтирилади

Мисрдан жами 4,2 млн долларлик «С» гепатитига қарши дорилар келтирилади

Ўзбекистон Президентининг «С» гепатитига чалинган беморларни 100 фоиз даволаш бўйича ташаббуси ижроси доирасида дори воситаларининг Мисрдан келиши 2024 йилда ҳам давом этади.

«Дунё» ААнинг маълум қилишича, Миср ҳукумати томонидан 2025 йилга қадар умумий қиймати 4,2 миллион доллар бўлган жами 800 минг дона «С» гепатитига қарши «Даклатасвир» ва «Софосбувир», «Б» гепатитига қарши «Энтекавир» дори воситаларининг беғараз ёрдам сифатида берилиши бўйича келишувга эришилган.

Ҳозирга қадар умумий қиймати 696 минг АҚШ долларига тенг бўлган мазкур дори воситалари Ўзбекистонга босқичма-босқич юборилди.

Жорий йилнинг 20 январ куни Миср ҳукумати томонидан инсонпарварлик ёрдами сифатида ажратилган C гепатитига қарши «Софосбувир-400мг» дори воситаси етказиб берилди. Умумий 12 дона қутиларда 6 720 дона дори воситалари Ўзбекистон ССВ ҳузуридаги Вирусология илмий-текшириш институти томонидан шифоталаб беморларга тақсимланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг