Баданга қасддан енгил шикаст етказиш билан боғлиқ қилмиш жиноий жазо таркибидан чиқарилди
Соғлиқнинг қисқа муддатга ёмонлашувига ёки меҳнат қобилиятининг унча узоқ бўлмаган муддатга йўқолишига олиб келмаган қасддан баданга енгил шикаст етказиш билан боғлиқ жиноий қилмиш жиноий жазо таркибидан чиқарилиб, маъмурий ҳуқуқбузарлик тоифасига ўтказилмоқда.
Бу борада Жиноят ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи ЎРҚ-972-сонли қонун қабул қилинди.
Қонун билан, шунингдек, мазкур ҳуқуқий нормани янги тавсифий белгилар билан тўлдириш, ярашув институтига кирувчи маъмурий ҳуқуқбузарликлар доирасини кенгайтириш белгиланмоқда.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган қўшимчага кўра, ушбу ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса:
- БҲМнинг 5 бараваридан 25 бараваригача миқдорда жарима солишга;
- 15 суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлиши белгиланмоқда.
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter