Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Фарғонадан Кувайтга янги мутназам авиақатнов йўлга қўйилади

Фарғонадан Кувайтга янги мутназам авиақатнов йўлга қўйилади

Фото: «Uzbekistan Airports»

Фарғона вилояти ҳокими Хайрулла Бозоров «Jazeera Airways» авиакомпаниясининг Ўзбекистон ва Тожикистон бўйича директори Илдар Абубекировни қабул қилган. Учрашувда «Jazeera Airways» томонидан йўлга қўйилаётган Кувайт-Фарғона-Кувайт йўналишидаги авиақатнов билан боғлиқ масалалар, шунингдек, Фарғона халқаро аэропортидан ушбу авиакомпания билан биргаликда Миср, Туркия ва қатор Европа мамлакатларига авиақатновларни ташкил этиш истиқболлари муҳокама қилинган.

Фото: Фарғона вилояти ҳокимлиги

Ҳозирги кунда Ўзбекистоннинг учта шаҳридан «Jazeera Airways» томонидан Кувайтга амалга оширилаётган авиақатновларда Фарғона вилоятида яшовчи йўловчилар салмоқли ҳиссага эга эканини қайд этган Илдар Абубекиров, авиакомпания бундан келиб чиққан ҳолда декабр ойидан бошлаб Кувайт-Фарғона-Кувайт йўналишида мунтазам қатновларни йўлга қўйишга қарор қилганини маълум қилган.

168 ўринга мўлжалланган «Airbus A320neo» самолётларида дастлабки босқичда ҳафтасига 3 та авиарейс ташкил этилса, келгуси ойлардан бошлаб кунлик авиақатновлар амалга оширилади.

Мулоқот давомида шунингдек, Фарғонадан Миср, Туркия ва қатор Европа мамлакатларига авиақатновларни ташкил этиш истиқболлари муҳокама қилинган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг