Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик мушаклар тўхтатиб қолинди

Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик мушаклар тўхтатиб қолинди

Тезкор тадбир видеосидан скриншот

Фото: Давлат божхона қўмитаси Фарғона вилоят бошқармаси

Ўзбекистон ҳудудига 500 дан зиёд пиротехника воситаларининг ноқонуний олиб кирилишига чек қўйилди, деб хабар бермоқда Фарғона вилояти божхона бошқармаси.

Қайд этилишича, бошқарманинг Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан олинган тезкор маълумотлар асосида вилоят ДХХ ходимлари билан ўтказилган ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.

Фото: Давлат божхона қўмитаси

Тадбир давомида хорижда ишлаб чиқарилган ва божхона назоратини четлаб олиб кирилаётган дастлабки қиймати 76 млн. сўмга яқин бўлган жами 500 донадан зиёд “7SHOT” номли пиротехника воситалари фош этилган.

500 дона мушак ашёвий далил тариқасида вақтинча сақловга олинди. Айни пайтда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари амалга оширилаётгани билдирилган.

 

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг