Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бухородан «йўлга чиққан» 1 тонна яроқсиз гўшт ёқиш йўли билан йўқ қилинди

Бухородан «йўлга чиққан» 1 тонна яроқсиз гўшт ёқиш йўли билан йўқ қилинди

Навоий вилоятида эпизоотик ва эпидемик вазиятни барқарорлаштириш борасида вилоят ИИБ ЖХХ ЖТСБ Карантин тадбирларини таъминлаш гуруҳи ҳамда ветеринария хизмати ходимлари билан ҳамкорликда 2023 йил 14 март куни ўтказилган тезкор тадбир давомида истеъмолга яроқсиз бўлган гўшт маҳсулоти аниқланди.

Хусусан, 14 март куни соат 02:20 да Кармана туманида жойлашган «Самарқанд» ЙПХ масканида «Бухоро-Тошкент» йўналишида ҳаракатланиб келаётган, Бухоро вилояти, Қоракўл туманида яшовчи 1976 йилда туғилган, фуқаро У.Б. бошқарувида бўлган «ГАЗ» русумли автотранспорт воситасининг юкхонасида ветеринария-санитария ҳужжатларсиз, суякдан ажратилган, йирик шохли молга тегишли бўлган жами 1000 кг лаҳм гўшт маҳсулотлари борлиги аниқланган.

Ушбу гўшт маҳсулотларни Навоий вилояти ҳайвонлар касалликлар ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги маркази экспертиза лабораториясининг 2023 йил 14 март кунидаги хулосасига кўра, истеъмолга яроқсиз эканлиги маълум бўлиб, ёқиш йўли билан йўқ қилинди.

Ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти ИИБ ЖХХ ЖТСБ Карантин тадбирларини таъминлаш гуруҳи ҳамда вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси томонидан суриштирув ишларини олиб боришмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг