Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бухорода «туя гўшти еб» келаётган «дом» камчиликлари бартараф этилмоқда

Бухорода «туя гўшти еб» келаётган «дом» камчиликлари бартараф этилмоқда

Жорий йил 29 июль куни «Xabar.uz»да «Бухорода эскираётган янги уйлар» сарлавҳаси остида эълон қилинган танқидий мақола юзасидан Когон шаҳар ҳокимлиги томонидан расмий муносабат берилди.

Расмий муносабат қуйидагича баён этилган:

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2017 йил 10-11 март кунлари Бухоро вилоятига ташрифлари давомида берилган топшириқлар ва кенгайтирилган тарзда ўтказилган мажлис баёнининг 8-бандидаги топшириққа асосан, Когон шаҳар Бухоро шоҳкўчаси йўлининг ёқасида «MAXSUSAVTOQURILISHSERVIS» МЧЖ корхонаси томонидан 5 қаватли 24 хонадонли 43-уй ва савдо маиший хизмат кўрсатиш объекти 2018 йил 5 ноябрда (тасдиқланган лойиҳа-смета ва экспертиза хулосаларига мувофиқ, тўлиқ жиҳозланмаган ҳолда) қуриб фойдаланишга топширилган.

Расмий муносабатга кўра, мазкур уй-жой биносини қурган «MAXSUSAVTOQURILISHSERVIS» МЧЖнинг раҳбари бундан уч йил илгари оламдан ўтган. Кўп қаватли уй-жой биносида юзага келган камчиликлар ҳозирги кунда унинг ўғли томонидан бартараф этилмоқда.

Ушбу кўп қаватли уйда кўрсатиб ўтилган камчиликлар ҳозирги кунга келиб бартараф этилмоқда. Жумладан:

- Кўп қаватли уй-жой биносининг атрофлари ахлатлардан тозаланди.

- Оқава қудуғининг оғзига темир люк ўрнатилди.

- Уйнинг фасад қисмидаги темир нарвонлар олинди.

- Уй-жой биносидаги электр, оқава ва ичимлик сув тармоқлари кўздан кечирилиб, носозликлар тўлиқ бартараф этилди.

- Мазкур уй-жой биносига 768-сонли трансформатор ускунаси орқали электр қуввати билан таъминланган бўлиб, электр қурилмалар соз ҳолатда ишлаяпти.

Мазкур уй-жой биноси марказлашган ичимлик сув ва оқава тармоғига уланган бўлиб, уйнинг ертўла қисмидаги насослар орқали хонадонларга бир меъёрда ичимлик суви етказиб берилмоқда. Уйнинг оқава қудуқларининг оғзи темир люк билан ёпиб берилди.

- Уй-жой биносидаги электр, оқава ва ичимлик сув тармоқлари кўздан кечирилиб, носозликлар тўлиқ бартараф этилди.

- Мазкур уй-жой биноси 768-сонли трансформатор ускунаси орқали электр қуввати билан таъминланган бўлиб, электр қурилмалар соз ҳолатда ишлаяпти.

- Ушбу кўп қаватли уйга газлаштириш лойиҳа-смета хужжатлари асосида газ қувурлари тортилган бўлиб, ҳар бир хонадонга кирувчи бош жўмраклари ўрнатилган. Бироқ, мурожаатда кўрсатиб ўтилган 5-қаватдаги хонадон ичига ҳам газ қувури киритилган бўлиб, хонадон мулкдори томонидан хонадонига газ плитаси ва иситиш қозони олиб келинмаганлиги сабабли газ ходимлари томонидан газ қувури тамғалаб қўйилган. (Ушбу хонадон эгаси томонидан газ жиҳозлари тўлиқ олиб келингандан сўнг газ хўжалиги ходимлари томонидан хавфсизлик қоидалари асосида улаб берилиши хонадон мулкдори Тошева Мунаввар опага тушунтирилди).

Мазкур уй-жой биносини давомли эксплуатация қилиш мақсадида Когон шаҳар ҳокимининг 2023 йил 27 июлда тасдиқланган баённомасига асосан, Когон шаҳар ҳудудидаги янги қуриб фойдаланишга топширилган Бухоро шоҳкўчаси 43-уй “Диёра Гулнора” МЧЖ бошқарув сервис компаниясига бириктириб берилди.

- Уй-жой биносининг кириш қисмидаги таъмирга муҳтож фасад қисмини таъмирлаш бўйича «MAXSUSAVTOQURILISHSERVIS» МЧЖнинг раҳбари оламдан ўтганлиги сабабли унинг ўғлига топшириқ берилиб, фасад қисмидаги бажарилиши лозим бўлган таъмирлашлари алоҳида назоратга олинди.

Когон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Маълумот ўрнида: Расмий муносабат эълон қилинаётганда, мурожаатчилар томонидан уч йилдан буён «туя гўшти еб» келаётган «дом»даги аянчли ҳолатларнинг уч кунда бартараф этилишига ҳисса қўшган «Xabar.uz» нашрига миннатдорлик билдирилди. Бироқ, мурожаатчиларнинг сўзига кўра, таъмирлаш ва созлаш ишлари бартараф этилаётган бир пайтда, қурувчи томонидан уй эгаларига тегишли бўлган ертўлалар улардан мажбурий тарзда қайтариб олиниб, бошқа шахсларга фойдаланиш учун топширилиши режалаштирилмоқда.

Мавзуга қайтамиз.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг