Бухорода шантаж орқали пул ишламоқчи бўлган «шоввоз» қўлга тушди
Бухоролик 19 ёшли талаба аёлнинг фотосуратларига махсус дастур ёрдамида қайта ишлов бериб, тарқатиш билан қўрқитиб, пулларни олаётган вақтда қўлга олинди.
Қайд этилишича, номаълум профиль эгаси Бухоро вилояти Когон туманида яшовчи 35 ёшли аёлнинг «Telegram» мессенжеридаги фотосуратларига махсус дастур ёрдамида қайта ишлов бериб, аёлга беҳаё фотосуратлари борлигини айтиб, ушбу беҳаё фотосуратларини ижтимоий тармоқларга тарқатиб, шарманда қилиш билан уни қўрқитган. Сўнг суратларни тарқамаслик учун аёлдан 200 АҚШ доллари миқдорида пул талаб қилган. Шундан сўнг аёл Киберхавфсизлик бўлинмаларига ариза билан мурожаат қилган.
Тезкор тадбир давомида товламачи талаба 2.500.000 сўм пулларни аёлдан олаётган вақтида, далилий ашёлар билан қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 165-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тезкор-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter