Айримлар Истанбул мэри терговининг яхлитлигига путур етказишга ҳаракат қиляпти – Фаҳреттин Алтун

Туркия президенти ҳузуридаги Коммуникация бошлиғи профессор Фаҳреттин Алтун Истанбул мэри ҳибсга олинганидан сўнг айрим кучлар терговнинг боришига халақит бераётганини ёзиб чиқди.
«Истанбул Бош прокуратураси томонидан олиб борилган қатор текширувлар доирасида Истанбул шаҳар ҳокимлиги ходимлари ва бошқа гумондорларни ҳибсга олиш қароридан сўнг, баъзи доиралар, айниқса, асосий мухолифат партияси раҳбарлари, сиёсий ва мафкуравий сабаблар билан терговнинг яхлитлигига путур етказишга ҳаракат қилаётганини кўряпмиз.
Бошланган тергов-суриштирув ишларининг мазмун-моҳияти, тафсилотлари билан танишмай туриб, берилган сиёсий-мафкуравий баҳолар орасида Президентимизга нисбатан туҳмат ва бўҳтонлар айтилаётганига ҳам гувоҳ бўляпмиз», – дейди Алтун.
У, шунингдек, турк миллати номидан ўз ваколатларини ишга солаётган суд органларининг мустақиллигига путур етказиш, шунингдек, мамлакат президентига дахл қилиш, бу мафкуравий туҳматлар билан президент ҳуқуқлари бузилишига қарши туришини таъкидлайди.
«Мустақил суд ҳокимияти томонидан қабул қилинган ҳар қандай қарор жамиятнинг барча қатламлари томонидан ҳурмат қилиниши кераклиги ҳақидаги фикримизни яна бир бор такрорлаймиз ва биз Коммуникация Бошқармаси сифатида бу жараёнда дезинформацияга қарши курашимизни давом эттиришимизни эслатиб ўтамиз», – дейди Фаҳреттин Алтун.
Ўз навбатида, турк халқидан тасдиқланмаган ва шубҳали контентдан эҳтиёт бўлиш орқали ушбу курашни қўллаб-қувватлашларини ҳамда ҳар доимгидек расмий муассасалар ва ҳокимиятларнинг баёнотларига ишонишларини сўрайди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter