Аёл ходимларнинг иш вақтини қисқартириш таклиф қилинди
«Миллий тикланиш» партияси раҳбари Алишер Қодиров, бир муддат олдин эълон қилинган давлат боғчаларида таътил муддати узайтирилгани ва шу муносабат билан боғчадан фарзандини вақтида олишига вазифаси халақит бераётган аёлларга иш вақти қисқартирилиши ҳақидаги хабарга муносабат билдириб, имтиёзни қўллаб-қувватлаши бироқ «бу масаланинг ярми» эканини таъкидламоқда.
Депутат давлат ва нодавлат секторда ишлайдиган аёлларнинг иш вақтини қисқартириш зарурати ҳақида тўхталган.
«Ишлайдиган, оилали аёллар учун эрталаб ишга бир соат кечроқ келиш ва иш вақтидан бир соат вақтлироқ кетишни расмийлаштириш керак.
Аёл ходимнинг иш самарадорлиги сезиларли ошади, оилада муҳит ўзгаради.
Қолаверса, натижа кўп ишлаш эмас, самарали ишлашнинг ҳосили эканини ҳамма тан олмаса ҳам, жуда яхши билади», – дейди Алишер Қодиров.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter