Энди давлат амалдорлари ярим тунгача ишламайди
Ўзбекистон давлат хизматчилари шанба кунлари соат 17:00 гача ишлайди, якшанба куни эса дам олиб, вақтини оиласи билан ўтказади. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар берди.
Бугун, 27 август куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев йиғилиш ўтказган эди. Ушбу йиғилишда мажлисбозлик ҳақида ҳам сўз очилган. Шунингдек, вазирлик ва тегишли идора ходимлари иштирок этган мазкур йиғилишда Президент давлат амалдорлари якшанба кунлари ўз вақтини оиласи билан ўтказиши кераклигини айтган.
«Энди шанба кунлари иш 17:00гача давом этади, якшанба эса дам олиш куни. Президент оиламизга вақт ажратишимизни айтди. Ўз навбатида, белгиланган иш вақтида давлат хизматчилари ўзига юклатилган вазифа ва топшириқларни сифатли ва самарали бажариб қўйиши кераклигини ҳам таъкидлади», дейилади «Газета.uz» хабарида.
Бундан ташқари, Шавкат Мирзиёев давлат ташкилотларида мажлислар сони ва давомийлигини қисқартиришни айтиб, кераксиз ахборот ва ҳисоботлар талаб қилишга барҳам беришни топширди. Бу ҳақда аввалроқ Бош вазир Абдулла Арипов йиғилиш ўтказганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter