Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бухорода машина сотиб олиш учун шартнома олишга келган мижоз автосалон раҳбари билан муштлашди

Бухорода машина сотиб олиш учун шартнома олишга келган мижоз автосалон раҳбари билан муштлашди

Фото: Xabar.uz

3 ноябрь куни тахминан соат 12:30 ларда Бухоро шаҳрида жойлашган “Tred-in” хусусий автосалон раҳбари В.М. ҳамда автосалонга мижоз сифатида келган Ш.М. ўртасида ўзаро низо келиб чиққан.

Вилоят ИИБ ахборот хизмати раҳбари Шуҳрат Жалоловнинг “Xabar.uz”га маълум қилишича, келишмовчилик оқибатида 27 ёшдаги Ш.М. 36 яшар В.М. нинг юзига бир мушт урган.

Шундан сўнг автосалон эгаси ва унинг танишлари биргаликда унга қўл кўтарган йигитни кўчага олиб чиқиб уришган. Шунингдек, Ш.М. автосалоннинг автотураргоҳида калтакланган.

“Ҳолат содир бўлган жойга зудлик билан Бухоро шаҳар ИИО ФМБ тезкор-тергов гуруҳи етиб борган. Ҳозирги пайтда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Жанжалнинг қолган иштирокчилари шахсига ҳам аниқлик киритилиб, тезкор суриштирув ҳамда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейди Шуҳрат Жалолов.

Вилоят ИББга кўра, текширув якуни бўйича ҳар бир жанжал иштирокчисининг ҳатти-ҳаракатига қонунда белгиланган тартибда баҳо берилиб, жавобгарликнинг муқаррарлиги таъминланади.

Эслатиб ўтамиз, 3 ноябрь куни UzAuto Motors оммабоп автомобиллар учун шартнома беришни бошлаган, бироқ шартномаларни онлайн сотиб олиш имконини берувчи сайт, мобил-илова ҳамда телеграм-бот ишламаганди.

Натижада автосалонларда узундан-узоқ навбат, ур-йиқит ва тўполонлар кузатилди. Телеграмда тарқалган видеоларда автасалонлардан бирининг ойнаванд эшиклари синиб кетгани, одамлар шартнома олиш учун ичкарига деразалардан киришга уринаётгани акс этган.

Сотув бошланганидан атиги бир неча соат ўтиб шартнома бериш тўхтатилган. UzAuto Motors контрактацияни очганидан 50 дақиқа ўтиб, Cobalt автомобили учун 22,4 мингдан ортиқ шартномалар тузилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг