Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Андижондаги қотилликларнинг қарийб ярми оилавий жанжаллар сабаб юзага келган

Андижондаги қотилликларнинг қарийб ярми оилавий жанжаллар сабаб юзага келган

Андижон вилояти бўйича ўтган 9 ойда 26 та қотиллик жинояти содир этилган бўлиб уларнинг қарийб ярми оилавий жанжаллар сабаб юзага келган.

Вилоят ИИБ бошлиғи  А.Рахматуллаевнинг билдиришича, вилоят бўйича содир этилган 26 та қотиллик жиноятининг 12 таси (2021 йилда 9 та) оила-турмуш доирасида келиб чиққан келишмовчиликлар оқибатида содир этилган.

Оила-турмуш доирасида содир этилган қотиллик жиноятлари Андижон шаҳар, Олтинкўл, Бўстон, Булоқбоши, Пахтаобод, Хўжаобод туманларида 1 тадан, Избоскан, Балиқчи ва Шаҳрихон туманида 2 тадан қайд қилинган.

Оила-турмуш доирасида содир этилган қотиллик жиноятлари ўтган йилга нисбатан 3 тага ортиб кетишига йўл қўйилган.

Шунингдек, тан жароҳати билан боғлиқ жиноятларнинг ҳам (жами 374 та) 84 таси (2021 йилда 105 та) оилавий келишмовчиликлар сабаб содир қилинган.   

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг