Андижондаги майнинг ферма бюджетга 2,4 млрд сўмлик зарар келтирган
Андижон вилоятида 2,4 млрд сўмликдан зиёд зарар келтирган майнинг фермаси фаолияти тўхтатилди.
Мазкур ҳолат Энергетика вазирлиги ҳузуридаги «Ўзэнергоинспекция» ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ мутахассислари билан ҳамкорликда Андижон вилоятида щтказган навбатдаги тунги рейд тадбирида аниқланган.
Тадбирда «Э.» МЧЖга тегишли ишлаб чиқариш цехида 33 дона майнинг қурилмаси электр тармоғига ўзбошимчалик билан тўғридан-тўғри уланган ҳолда, ноқонуний фойдаланиб келинаётганлиги маълум бўлган.
Дастлабки қайта ҳисоб-китобларга кўра, ушбу МЧЖ томонидан тизимга етказилган зарар миқдори 2,4 млрд сўм деб топилди.
Айни пайтда қоидабузар истеъмолчига нисбатан белгиланган тартибда чора кўриш учун тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter