Анъанага айланаётган китоб ярмаркаси
Бугун, 16 март куни «Unicon.uz» биносида «Hilol-nashr» матбаа-нашриёти билан ҳамкорликда китоб ярмаркаси ўтказилди. Мақсад – «Unicon.uz» ходимларининг китобхонлик маданиятини юксалтириш, нутқ маданиятини ўстириш ва мутолаани тарғиб қилишдир.
Ярмаркада «Hilol-nashr» матбаа-нашриётининг сўнгги беш йилда нашр қилинган китоблари ходимлар учун чегирмали нархларда сотилди. Эътиборлиси, «Unicon.uz» ходимлари томонидан диний, илмий-оммабоп, тарбиявий ва болалар учун мўлжалланган китоблар катта қизиқиш билан харид қилинди.
– Китоб ярмаркасини ўтказиш корхонамизда одат тусига кириб боряпти, – дейди «Unicon.uz» ходими Ҳабиба Расулова. – Жорий йилнинг 22-28 феврал кунлари «Sharq ziyokori» нашриёти ва китоб маркази вакиллари билан ҳам китоб ярмаркаси ташкил этилган эди. Корхонамизда китоб ўқимайдиган ходимнинг ўзи йўқ. Нашриёт ходимларининг қўли-қўли тегмаётганидан ҳам буни билиш мумкин. Ярмаркадаги нархлар ҳам чегирмали. Ходимлар фақат ўзи учун эмас, оила аъзолари, болалар учун ҳам адабиётлар харид қилишмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter