«Аксилмонопол» қўмитанинг раиси ишдан олинди
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси лавозимидан озод этилди. Расмий маълумотга кўра, Шохрух Шарахметов бошқа ишга ўтказилади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 9 ноябрида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида Президент Рақобат қўмитаси фаолиятини йирик савдо тармоқларида маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга тенг шароит яратилмагани, улардан маҳсулот пулини олишдаги муаммолар, аҳолида маҳсулот сифати ва нарх-навоси бўйича шикоятлар кўплиги учун танқид қилган ва қўмита раиси Ш.Шорахметовнинг эгаллаб турган лавозимига лойиқлиги масаласини кўриб чиқиш бўйича топшириқ берган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter