Афғонистонда ТИВ биноси яқинида теракт содир этилди. Ўнга яқин қурбонлар бўлиши мумкин
Кобулда Афғонистон Ислом Амирлиги Ташқи ишлар вазирлиги биноси яқинида Малик Асгар чорраҳасида теракт содир этилди. Қурбонлар ва жабрланганлар бор, тафсилотлар аниқланмоқда.
Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, портлаш вақтида Хитой делегацияси Толибон ташқи ишлар вазирлиги биносида бўлган. Мазкур теракт ИШИДнинг Пекинга қарши қаратилган навбатдаги ҳаракати деб гумонланмоқда.
Маҳаллий нашрлар кетма-кет 3 та портлаш содир бўлгани ва Вазир Акбар Хон касалхонасига 3 нафар ҳалок бўлган ва 2 нафар ярадор етказилгани тўғрисида ёзди.
Норасмий манбаларга кўра, эса Ташқи ишлар вазирлиги яқинида камида 12 киши ҳалок бўлган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter