500 дан ортиқ «метан заправка»ларнинг фаолияти вақтинча тўхтатилди – «Ҳудугазтаъминот»
Аҳоли истеъмолчиларида узилишларнинг олдини олиш мақсадида айрим ҳудудларда АГТКШларнинг фаолиятида қўшимча чекловлар киритилди.
«Ҳудугазтаъминот» АЖ маълумотига кўра, бугун, 13 декабрдан пойтахт, Самарқанд, Тошкент, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларидаги АГТКШларнинг фаолиятида қўшимча чекловлар киритилиб, ҳозирги вақтда белгиланган график бўйича 1 179 тадан 547 АГТКШ иш фаолиятида.
Корхона, ўз навбатида, фуқаролардан газ жиҳозларидан фақат бирламчи заруриятлар учун фойдаланишни, уйдан чиқиб кетаётганда имкон қадар иситиш жиҳозларини ўчиришни сўрамоқда.
Эслатиб ўтамиз, авалроқ совуқ об-ҳаво сабаб АГТКШларнинг иш вақти қисқартирилган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter