Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эртадан метан заправкалари очила бошлайди

Эртадан метан заправкалари очила бошлайди

Фото: Президент матбуот хизмати.

6 март соат 09:00 дан бошлаб Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида метан газ қуйиш шохобчалари босқичма-босқич ишлай бошлайди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар қилди

Вазирлик маълумотларига кўра, март ойининг илк кунларида мамлакатда «ҳаво ҳарорати кескин тушган», бу эса табиий газ истеъмолининг ошишига ва газ қувурларида босимнинг пасайишига олиб келган.

«Мазкур ҳолатда биринчи навбатда аҳоли ҳамда ижтимоий соҳа объектларини табиий газ билан таъминлашга устуворлик қаратилди ва автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари фаолияти вақтинчалик тўхтатилди», — дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг