5 та ҳудудда ичимлик ва оқова сув таъминоти тажриба тариқасида хусусий секторга берилади
2024 йил 1 июлдан тажриба тариқасида Когон, Ширин, Янгиер, Бекобод ва Янгийўл шаҳарларида ичимлик ва оқова сув таъминоти давлат-хусусий шериклик асосида хусусий секторга берилади. Бу “Ичимлик сув таъминоти ва оқова сув тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарорида кўзда тутилган.
Қарорга кўра, “Ўзсувтаъминот” АЖ ва унинг таркибидаги корхоналар негизида 2024 йил 1 апрелгача алоҳида йўналишлар бўйича қуйидаги акциядорлик жамиятлари ташкил этилади:
- ҳудудий магистрал сув таъминоти ташкилотлари;
- Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ҳудудий ичимлик сув таъминоти ташкилотлари.
2024 йил 1 январдан:
- ичимлик сув ва оқова сувни чиқариб юбориш нархлари маҳсулот таннархига киритилган харажатлар, тизимни ривожлантириш, молиявий харажатлар, солиқлар ва мажбурий тўловлардан келиб чиқиб шакллантирилади;
- янги қуриладиган ичимлик ва оқова сув йўналишидаги объектлар ва тизимларни лойиҳалаштиришда мазкур ҳудуднинг тўлиқ қамров даражасини инобатга олиш талаби ўрнатилади.
Ҳужжатга мувофиқ, 2024–2026-йилларда:
- ичимлик сув таъминоти оғир бўлган жами 813 та маҳалла ичимлик сув билан таъминланади;
- 124 693 та хонадонга ичимлик сув тармоқлари уй хўжалигигача етказилади;
- 130 та аҳоли яшаш пунктларида давлат ижтимоий буюртмаларини бериш орқали ичимлик сув таъминоти йўлга қўйилади;
- 792 090 нафар истеъмолчилар ичимлик сув учун ҳисоблагичлар билан таъминланади.
Сентябр ва октябр ойларида Шавкат Мирзиёев ҳудудларда ичимлик суви таъминоти ва оқова сув тизимини яхшилаш, озиқ-овқат экинларини экиш масалалари бўйича йиғилиш ўтказганди. Ўшанда давлат раҳбаари эскирган ичимлик суви насосларини энергия тежамкорига алмаштириш бўйича масъулларга топшириқ берганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter