Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Вазирлик ҳузуридаги агентликка раҳбар тайинланди

Вазирлик ҳузуридаги агентликка раҳбар тайинланди

Қўзиев Турсунали Каримжонович 2021 йил 5 ноябрдан Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги директори вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди.

Турсунали Кўзиев Тошкент давлат санъат институтини тамомлаб, ўз меҳнат фаолиятини Сурхондарё вилояти Маданият фонди раиси, кейинчалик П.Бенков номидаги Республика бадиий билим юрти директори сифатида давом эттирди.

2017 йилдан шу кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси раҳбарининг илмий-ижодий ишлар бўйича ўринбосари сифатида иш олиб борган.

Турсунали Қўзиев «Дўстлик» ордени билан мукофотланган, «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган санъат арбоби» фахрий унвонига эга, шунингдек, Вьетнам, Украина, Россия, Япония, Эрон, Миср давлатларининг қатор орден ва медаллари билан тақдирланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг