Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкент халқаро кинофестивали доирасида Европа Иттифоқи кинофестивали бошланди

Тошкент халқаро кинофестивали доирасида Европа Иттифоқи кинофестивали бошланди

Бугун, 30 сентябр куни «Ренессанс» кино уйида Европа Иттифоқи кинофестивалининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси, Буюк Британия, Венгрия, Грузия, Италия, Германия, Франция каби кино саноати ривожланган давлатлар вакиллари иштирок этди.

Тадбирда Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси раҳбари Шарлотта Адриан ва Ўзбекистон Кинематография агентлиги раҳбари Фирдавс Абдухолиқов иштирокида Focus кино ва театр мактаби вакиллари тақдирланди. Focus масъулларидан бири Мария Мусоқовага ёш авлоднинг кино таълимига қўшган ҳиссаси учун миннатдорчилик мактуби топширилди. Жорий йилда Focus мактаби ҳузурида кино ҳақида кўпроқ билимга эга бўлишни хоҳлаган болалар учун ёзги оромгоҳ ташкил этилган эди.

Тадбир сўнггида «Менинг фикрим тинч» фильми ҳам намойиш этилди. 1-3 октябр кунлари Yulduz Cinema кинотеатрида ЕИ давлатлари кинолари намойиш этилади.

Эслатиб ўтамиз, «Ипак йўли дурдонаси» XV Тошкент халқаро кинофестивали доирасида илк марта Европа иттифоқи давлатлари фильм фестивали бўлиб ўтади. Ушбу фестивалнинг очилиш маросими 30 сентябр куни «Ренессанс» кино уйида ўтказилди. Фестивал Тошкент ва Бухоро шаҳарларида бўлиб ўтиши режалаштирилган, Бухородаги очилиш маросими 2 октябр кунига мўлжалланган. Фильм намойишлари эса 3-5 октябр кунлари бўлиб ўтади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг