Қозоғистон ОАВ Тошкент халқаро кинофестивалини юқори баҳолади
«Ипак йўли дурдонаси» ХV Тошкент халқаро кинофестивалида хорижий ОАВ вакиллари ҳам иштирок этди. Жумладан, Қозоғистоннинг «Orda» нашри Ўзбекистондаги фестиваль юқори савияда ўтгани ҳақида катта мақола тайёрлади.
«Очилиш маросими бўлиб ўтган кунда (Ўзбекистондан) кўп нарсаларни ўрганишимиз керак деб ўйлаган бўлсам, ёпилиш маросимидан кейин афсуски биз бундай даражага эриша олмаймиз, деган фикрга келдим», — дейилади мақолада.
Шунингдек, таҳлилий материалда ХV Тошкент халқаро кинофестивалининг катта байрамга айланган очилиш ва ёпилиш маросимлари, дунёга машҳур актёр ва актрисаларнинг ташрифи ҳамда ташкил этилган кинофорумларга ҳам алоҳида тўхталиб ўтилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter