Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Термизда бахшичилик санъатига бағишланган кўргазма очилди

Термизда бахшичилик санъатига бағишланган кўргазма очилди

Термиз археология музейида “Сурхон воҳаси- бахшилар диёри” номли  кўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Ўтказилган тадбирда элимиз суйган бахши-шоирлар томонидан достонлардан парчалар ижро этилди.

Тадбир иштирокчилари халқ оғзаки ижодининг қадимий намуналарини тиклаш ва миллий қадриятларни ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшган бахшиларнинг миллий кийимлари, дўмбиралари ва бир қатор ноёб буюмларлар ҳамда бахши-шоирлар ижоди ва фаолиятига доир қизиқарли маълумотлар кўргазмаси билан яқиндан танишишди.

— Юртингиздаги кўплаб тадбирда иштирок этиб келмоқдаман. Ушбу кўргазмада иштирок этганимдан хурсандман, — дейди Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим маркази талабаси Раъно Шерзод. — Афғон  фарзандлари яхши таълим олиш учун кенг имкониятларни яратиб берган Ўзбекистон Республикаси Президентига миннадорчилик билдираман. Ўтказиладиган фестиваль ҳақида гапирадиган бўлсам, афғон ёшлари ҳам ўтказиладиган тадбирни интиқлик билан кутяпмиз. Фестиваль таъсуротларини юртимиз ёшларига ҳам улашиш ниятидаман.

Кўргазма 10 апрелгача давом этади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг