«Шайтанат» телеэкранларга қайтмоқда. Эфир куни маълум бўлди
Ўзбекистон мустақилликка эришганидан сўнг миллий кинематографиямизда жуда катта шов-шувларга сабаб бўлган «Шайтанат» сериали «Ўзбекистон» телеканалида эфирга узатилиши маълум бўлди.
Ўзбекистон халқ ёзувчиси, севимли адибимиз Тоҳир Маликнинг «Шайтанат» асари ўтган асрнинг тўқсонинчи йилларида дунё юзини кўрган ва ўн беш йилдан ортиқ вақт мобайнида жами бешта китоб миллионлаб нусхада чоп этилган эди.
Бу асарнинг дастлабки китоблари асосида суратга олинган «Шайтанат» сериали ҳам томошабинларнинг жуда кучли қизиқишига сабаб бўлган. Ёдгор Саъдиев раҳбарлигидаги «Қалқон» студияси томонидан ишланган бу фильм намойиши бошланганидан сўнг кўп ўтмай тўхтаб қолган ва бунинг сабаби расман изоҳланмаган эди.
Сериалнинг ишланган, аммо эфирга узатилмаган қисмлари Ёдгор Саъдиев томонидан ҳеч кимга кўрсатилмай пинҳон сақлаб келингани тўғрисида маълумотлар бор.
Мана, бунинг ҳам сабаби маълум бўлди. Орадан 15 йилдан ортиқ ўтиб «Шайтанат» телеэкранларга қайтмоқда.
Маълумотларга қараганда 30 апрель куни дастлаб бу сериал ҳақида махсус ток-шоу бўлиб ўтади. 1 майдан бошлаб эса «Шайтанат» эфирга узатила бошлайди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter