Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ёдгор Саъдиев «Шайтанат» тасвирга олинган камерани совға қилмоқчи

Ёдгор Саъдиев «Шайтанат» тасвирга олинган камерани совға қилмоқчи

Айни пайтда хизмат сафари билан Қорақалпоғистонда бўлиб турган маданият вазири Озодбек Назарбеков «Вазир ва ёшлар» лойиҳаси доирасида 200 нафарга яқин маҳаллий ёшлар билан учрашув ўтказди.

Вазир ва ёшлар учрашуви норасмий форматда бошланди ҳамда ёшларга ушбу тадбир «бир-бирларини эшитиш учун мулоқот майдони экани» айтилди.

Тадбирда қорақалпоқ ёшлари орасида, жумладан, ўқувчисининг танловда иштирокини таминлаш учун ҳаловатидан кечганлари, кўнгилли равишда театр жамоасини тузиб, томошалари билан одамлар кўнглидан жой олганлари учради.

Муроджон Жумабоев эса талаба бўлишига қарамай сериал олишга қўл урган. У суратга олган «Аrbekash» сериали бозоларда аравакашлик қиладиган йигитларнинг меҳнати ва қўлга киритган ютуқлари ҳақида. М.Жумабоев кўп қисмли фильм суратга олиши учун шароит ва маблағ йўқлигини айтаркан, дастлабки икки сериясини ҳашар йўли билан олинганини билдирди. Аммо ҳар қандай қийинчиликка қарамай Муроджон сериални давом эттириб, ёшларнинг ҳаётга бўлган қизиқишини орттирмоқчи.

Маданият вазири Муроджон билан мулоқотдан сўнг у суратга олаётган сериал учун 100 млн сўм ажратишга, Тошкентдаги таниқли актёрларни ҳам рол ўйнаш учун жалб қилишга ваъда берди.

Ёдгор Саъдиев эса машҳур «Шайтанат» сериалини суратга олишда ишлатилган камерани Маданият институтига совға қилишини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, вазир Озодбек Назарбеков хизмат сафари билан Қорақалпоғистонда 22-23 январ кунлари бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг