Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шанхайда дунёдаги энг катта астрономия музейи очилди (фото)

Шанхайда дунёдаги энг катта астрономия музейи очилди (фото)

Фото: «Xinhuanet.com»

Шанхай рекордлари бизни ҳайрон қолдиришда давом этмоқда. Хитойнинг ушбу шаҳрида дунёдаги энг катта астрономия музейи очилди, дея хабар берди «МИР 24».

Кўргазма заллари, планетарий, расадхона — буларнинг барчаси 58 минг квадрат метр майдонда жойлашган. 24 метр баландликда қуёш телескопи ҳам ўрнатилган. Бинонинг меъморчилиги ҳам ғайриоддий — унда битта ҳам бурчак ёки тўғри чизиқни учратмайсиз. Гумбаз гўёки тўнкариб қўйилганга ўхшайди. Томда улкан юмалоқ дераза бор. Буларнинг барчаси меҳмонларга самовий жисмлар билан яхшироқ танишиш имконини беради.

«Одамлар юлдузли самони томоша қилишлари мумкин бўлган чинакам муҳитни яратишга ҳаракат қилдик. Бунинг учун планетарийнинг марказига юқори аниқликдаги проекторни ўрнатдик. Унинг намойиш қилиш эффектлари жуда ажойиб», — деди музей ходими Чжан Яо.

Музейда коинотга оид 120 дан ортиқ экспонатлар тўплами жамланган. Улар орасида 70 га яқин турли хил метеоритлар мавжуд.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг