Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Оскар» олган илк афроамерикалик вафот этди

«Оскар» олган илк афроамерикалик вафот этди

Фото: «The Guardian»

Афроамерикаликлар орасида биринчи бўлиб «Оскар» мукофотига сазовор бўлган актёр — Сидни Пуатье 94 ёшида вафот этди. Бу ҳақда «The Hollywood Reporter» журнали хабар берди.

Сидни Пуатье 1964 йили «Дала нилуфарлари» (Lilies of the field, 1963) фильмидаги роли учун «Энг яхши эркак актёр» номинациясида ғолиб бўлган. Ўша йили худди шу роли учун «Олтин глобус» мукофти билан ҳам тақдирланган. Бундан ташқари, Пуатье уч карра Генриетта мукофоти (1969, 1970, 1971), Сесила Б. Де Милля номидаги мукофот (1982) ҳамда фахрий «Оскар» мукофоти (2002) лауреати саналади.

Пуатье актёрлик фаолияти давомида 40 дан зиёд фильмларда суратга тушган. Айниқса, «Эгилмас бошлар» (The Defiant Ones, 1968), «Порги ва Бесс» (Porgy and Bess, 1959), «Ярим тундаги жазирама» (In the Heat of the Night, 1967) сингари киноасарлардаги роллари билан машҳур.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг