Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Машҳур қўшиқчи ижодий танаффус эълон қилди — талаба бўлмоқчи

Машҳур қўшиқчи ижодий танаффус эълон қилди — талаба бўлмоқчи

Машҳур хонанда Адел ижодий фаолиятида танаффус эълон қилди. Бу ҳақда Daily Mail хабар берди.

Адел инглиз адабиёти бўйича олий маълумотли бўлиш учун таҳсил олмоқчи.

«Вегасдан сўнг (концертни назарда тутяпти — таҳр.) инглиз адабиёти бўйича даража олишни жуда ҳам хоҳлаяпман. Агарда хонандаликда ишларим юришмаганида, аниқ ўқитувчиликни танлардим. Инглиз адабиёти ўқитувчиси бўлишни орзу қилганман», — деди қўшиқчи.

Адел мактабни битирганидан сўнг университетда ўқимаганидан афсусда эканини яширмади. Айтишича, онлайн орқали ўқиб, 2025 йилда дипломни қўлга киритиш ниятида.

Маълумот учун: Адел — жаҳоннинг энг таниқли хонандаларидан. 15 марта «Грэмми» мукофотига сазовор бўлган, «Йил албоми», «Йил ёзуви» ва «Йил қўшиғи» номинацияларида икки марта ғолиб бўлган илк хонанда. Унинг ижросидаги «Skyfall» қўшиғи «Оскар» ва «Олтин глобус» билан мукофотланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг