Крис Ҳемсворт кинодаги фаолиятида танаффус эълон қилди — сабаби жиддий
Marvel туркумига кирувчи суперқаҳрамонлик филмлари юлдузи Крис Ҳемсворт Алцгеймер касаллигига мойиллиги боис кинодаги фаолиятида кичик танаффус эълон қилди. Актёр кўпроқ вақтини оиласи бағрида ўтказмоқчи.
Крис Ҳемсворт инсон имкониятлари ҳақида ҳикоя қилувчи «Limitless» ҳужжатли филмини суратга олиш чоғида бир нечта генетик тест топширган экан.
Маълум бўлишича, унда иккита ген нусхаси мавжуд бўлиб, уларнинг бирлашиши Алцгеймер касаллигига чалиниш эҳтимолини кескин ошириб юборади. Яъни Ҳемсвортнинг бу дардга чалиниш эҳтимоли бошқа одамларникига нисбатан 8-10 баравар юқори. Актёр бу ҳақда Vanity Fair журнали билан суҳбатда маълум қилган.
У интервюсида бобоси ушбу касалликдан азият чекаётгани ҳақида ҳам гапирган.
Маълумот учун: Крис Ҳемсворт 39 ёшда (1983 йилнинг 11 августида Австралиянинг Мелбурн шаҳрида туғилган.
Паркинсон касаллигига қарши курашаётган таниқли актёр Майкл Жей Фоксга куни кеча «Оскар» топширилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter