Ўткир Ҳошимовнинг машҳур китобларидан бири — «Икки карра икки — беш» қайта чоп этилди
Ўзбекистон халқ ёзувчиси, элимизнинг севимли адиби Ўткир Ҳошимовнинг «Икки карра икки — беш» номли китоби нашрдан чиқди. Ушбу тўпламдан шу номдаги ҳажвий қисса, ҳикоялар ва ҳангомалар ўрин олган.
Китобни мутолаа қилиш асносида кўнглингиз яйраб, кайфиятингиз чоғ бўлади. Қаҳрамонларнинг қисмати ўқувчини кулдириб қолмай, чуқур ўйга толдиради. Айниқса, «Икки карра икки — беш» қиссасидаги оддий меҳнаткаш йигит Қўшоқвой тақдири орқали ҳаётнинг пасту баландликлари моҳирона очиб берилади. Тўпламдаги бошқа ҳангомалар ҳам бир-биридан мароқли.
Ушбу китоб марҳум адибни соғинган адабиёт ихлосмандлари учун «Янги китоб» нашриётининг муносиб совғасидир.
Эслатиб ўтамиз, 2017 йил 13 сентябрда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев «Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида»ги қарорни имзолаган эди. Ҳужжатда маънавий ҳаётимизни юксалтиришда улкан аҳамиятга эга бўлган китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини такомиллаштириш, ўзбек ва дунё адабиётининг энг яхши намуналарини интернет тармоқларига жойлаштириш ва уларни тарғиб қилиш ҳамда кенг китобхонлар оммасига етказиш ишларини самарали ташкил этиш мақсадида қатор чора-тадбирлар белгилаб берилган, жумладан, китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури иловага мувофиқ тасдиқланган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter