Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Чингиз Айтматов таваллуди Тошкентда қандай нишонланмоқда?

Чингиз Айтматов таваллуди Тошкентда қандай нишонланмоқда?

Буюк адиб Чингиз Айтматов таваллудининг 93 йиллигига бағишланган тадбирлар туркуми бошланди. 2 декабр куни Тошкент вилояти Паркент туманидаги 33-мактабда шу муносабат билан фотосурат ва китоб кўргазмаси ташкил этилди.

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Халқ дипломатияси маркази томонидан, Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси кўмагида ташкил этилган маърифий тадбирда ўқувчилар «Манас» эпоси ҳамда ёзувчининг «Момо ер» қиссасидан саҳна кўриниши намойиш этишди.

Анжуман доирасида Ч.Айтматовнинг ноёб фотосуратлари ва китоблари намойиш этилди. Маърифий кеча якунида Қирғизистон элчихонаси мактаб кутубхонасига адиб асарлари туркумини тақдим этди.

Атоқли қирғиз адибининг қарийб ҳамма асари ўзбек тилида нашр этилган. Ўзбек халқи ва маданиятига ҳамиша эҳтиром билан муносабатда бўлган ёзувчи мамлакатимизнинг «Дўстлик», «Буюк хизматлари учун» орденлари билан мукофотланган.

2018 йилда Ўзбекистон президенти қарори асосида Чингиз Айтматов таваллудининг 90 йиллигини кенг нишонланди. Ўша йили Тошкент шаҳрида адибга эҳтиром рамзи сифатида ҳайкал ўрнатилди, пойтахтимиз кўчаларидан бирига унинг номи берилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг