Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бировнинг шеъридан рухсатсиз фойдаланган хонанда жаримага тортилди

Бировнинг шеъридан рухсатсиз фойдаланган хонанда жаримага тортилди

Фото: Xabar.uz

Фарғона вилоят адлия бошқармасига Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Беҳзод Фазлиддин муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилишни сўраб ариза билан мурожаат қилди.

Бу ҳақда Фарғона вилоят адлия бошқармаси ахборот хизмати маълум қилди.

Таъкидланишича, хонанда A.Шерматов томонидан ҳеч қандай рухсатсиз шоирга тегишли «Кутмаган кунларим, кутган кунларим» номли тўпламидаги «Балосиз — гўёки ғамимни ейсиз», деб бошланувчи «Aйёр дўстларим» шеъридан фойдаланиб қўшиқ қилган.

Шоирнинг мурожаати адлия бошқармаси томонидан тегишли тартибда ўрганиб чиқилди. Жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судининг қарорига асосан, хонанда A.Шерматов муаллифлик ҳуқуқбузарлиги содир этилганлик факти тасдиқланди. Унга нисбатан маъмурий жарима жазоси тайинланди.

Шоир Б.Фазлиддин фойдасига Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг ҳал қилув қарори эълон қилинди. Унга кўра, хонандадан шоир фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баробари, яъни 30 млн. сўм товон пули ундириладиган бўлди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг