Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Путин коронавирусни енгган бош вазирни табриклади

Путин коронавирусни енгган бош вазирни табриклади

Скриншот

Россия президенти Владимир Путин коронавирус дардидан халос бўлган бош вазир Михаил Мишустинни онлайн йиғилиш чоғи табриклади.

Мишустин коронавирус бўйича охирги топширган тест натижаси манфий чиққан.

«Бу дардни енгганингиз билан табриклайман», — деди Путин.

Мишустиннинг шифо топгани ҳақида унинг матбуот котиби Борис Беляков ОАВга хабар берганди. Унинг таъкидлашича, бош вазир ишини давом эттириш учун Ҳукумат уйига қайтган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг