Россия бош вазири Самарқандга келди
Россия бош вазири Михаил Мишустин Самарқандга келди. У Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов билан икки томонлама комиссия мажлисини ўтказади. Мишустиннинг Ўзбекистондаги иш дастури эртага, 2 декабрда бошланади, деб хабар берди «Вести».
Қўшма комиссия Ўзбекистон-Россия ҳамкорлигининг долзарб масалаларини муҳокама қилади. Савдо-иқтисодий, саноат ва энергетика соҳаларидаги ишларга алоҳида эътибор берилади, деб ёзди «Интерфакс».
2 декабр куни икки бош вазир Россия-Ўзбекистон бизнес-форумининг шўъба йиғилишида сўзга чиқиши кутилмоқда. Тадбирда ишбилармон доиралар вакиллари савдо-иқтисодий ҳамкорлик, транспорт-логистика, шунингдек, саноат лойиҳалари ва саноат кластерларини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилади. Форумда Россия томонидан 150 дан ортиқ ташкилотдан 360 дан ортиқ киши иштирок этади.
Тадбир олдидан Мишустин «Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган» миллий саноат кўргазмасига ташриф буюради, дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter