Путин бош вазирни ишдан олмасликка қарор қилди
Владимир Путин Россия президенти этиб қайта сайланганидан сўнг 2000 йил бошидан буён бу лавозимда ишлаб келаётган Михаил Мишустинни бош вазир этиб қайта тайинлашга қарор қилди.
Россия нашрлари Давлат Думаси спикери Вячеслав Володинга таяниб хабар беришича, Путин жума куни эрталаб Мишустин номзодини илгари сурган. Давлат Думаси аллақачон уни тасдиқлашга тайёр: кун тартибидаги ушбу масала бўйича учрашув маҳаллий вақт билан кундузи соат иккига режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, Михаил Мишустин бошчилигидаги Россия ҳукумати 7 май куни Владимир Путиннинг инаугурациясидан сўнг истеъфога чиқиши хабар қилинганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter