Ўзбекистонга «Спутник V» вакцинасининг навбатдаги партияси келтирилди
Бугун тунда юртимизга Россиядан «Спутник V» вакцинасининг 70 минг дозалик 1-компоненти, 20 минг дозалик 2-компоненти олиб келинди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Апрель ойида ушбу вакцинанинг 100 минг дозаси келтирилган эди (унинг 50 минг дозаси 1-компонент, 50 минг дозаси 2-компонент).
Шундай қилиб, юртимиздаги «Спутник V» вакцинаси захираси 370 минг дозага етди.
Жами вакцина захираси 7 миллион 530 минг дозани ташкил қилмоқда. Улардан 660 минг дозаси AstraZeneca, 6,5 миллион дозаси ZF-UZ-VAC2001 вакцинасидир.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter