Ўзбекистонда «Sputnik V» вакцинаси ишлаб чиқарила бошланди
«Jurabek Laboratories» МЧЖ қўшма корхонасида ишлаб чиқарилаётган «Sputnik V» вакцинаси 1- ва 2- компонентларининг дастлабки 260 500 дозаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматига топширилди.
Бу юртимизда тайёрланаётган иккинчи вакцина бўлиб, бундан аввал ушбу корхонада жами 7 миллион доза ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси ишлаб чиқарилган бўлиб, унинг 1 458 820 дозаси эмлаш учун топширилигани ҳақида хабар берилганди.
Шундай қилиб, юртимизга эмлаш жараёнларида фойдаланилаётган жами вакцина 28 473 528 дозани ташкил қилмоқда.
Улардан:
- 594 480 дозаси AstraZeneca,
- 21 958 488 миллион дозаси ZF-UZ-VAC2001,
- 720 500 дозаси Sputnik V,
- 3 000 060 дозаси Moderna,
- 1 200 000 дозаси Pfizer/BioNTech вакцинасидир.
Шундан 22 721 129 дозаси эмлаш жараёнларида қўлланилган бўлиб, 5 226 139 нафар аҳоли коронавирусга қарши барча босқичларда тўлиқ эмланди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter