Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда «Sputnik V» вакцинаси ишлаб чиқарила бошланди

Ўзбекистонда «Sputnik V» вакцинаси ишлаб чиқарила бошланди

«Jurabek Laboratories» МЧЖ қўшма корхонасида ишлаб чиқарилаётган  «Sputnik V» вакцинаси 1- ва 2- компонентларининг дастлабки 260 500 дозаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматига топширилди.

Бу юртимизда тайёрланаётган иккинчи вакцина бўлиб, бундан аввал ушбу корхонада жами 7 миллион доза ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси ишлаб чиқарилган бўлиб, унинг 1 458 820 дозаси эмлаш учун топширилигани ҳақида хабар берилганди.

Шундай қилиб, юртимизга эмлаш жараёнларида фойдаланилаётган жами вакцина 28 473 528 дозани ташкил қилмоқда.

Улардан:

  • 594 480  дозаси AstraZeneca,
  • 21 958 488 миллион дозаси ZF-UZ-VAC2001,
  • 720 500 дозаси Sputnik V,
  • 3 000 060 дозаси Moderna,
  • 1 200 000 дозаси Pfizer/BioNTech вакцинасидир.

Шундан 22 721 129 дозаси эмлаш жараёнларида қўлланилган бўлиб, 5 226 139 нафар аҳоли коронавирусга қарши барча босқичларда тўлиқ эмланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг