Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Коронавирусга қарши курашишга $22 млрд. етмаяпти — ЖССТ

Коронавирусга қарши курашишга $22 млрд. етмаяпти — ЖССТ

Фото: «UN News»

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Адҳаном Гебрейесус COVID-19 пандемиясига қарши курашишга яна 22 миллиард доллар кераклигини айтди.

Гап мамлакатларни вакцина билан таъминлашда ёрдам дастури — «COVAX»ни ҳам молиялаштирувчи «ACT Accelerator» лойиҳаси ҳақида кетмоқда.

«Айни пайтда «ACT Accelerator»га $11 млрд. келиб тушди, қолган $22,1 миллиардлик молиялаштириш қийин кечмоқда», — деди Гебрейесус.

ЖССТ раҳбари бир нарсадан ҳайрон: пандемияга қарши курашишга 13 триллион доллардан кўп сарфлаган мамлакатлар нега лойиҳага пул ажратишни пайсалга солишмоқда?

«Вируснинг янги турлари пайдо бўлаётгани, вакциналар сони етарли эмаслиги, ташхислашнинг янги усулларини ўзлаштириш кечикаётгани, бу воситаларнинг тарқатилишини қўллаб-қувватлаш учун маблағ етишмаслиги пандемияни глобал назоратга олиш йўлида жиддий муаммо бўлади», — таъкидлади Гебрейесус.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг