Франциянинг энг йирик ҳарбий кемасидаги 668 нафар денгизчига коронавирус ташхиси қўйилди
![Франциянинг энг йирик ҳарбий кемасидаги 668 нафар денгизчига коронавирус ташхиси қўйилди](https://static.xabaruz.com/crop/5/3/720_460_95_539529828.jpeg)
«Шарль де Голль» авиаташувчиси денгизчилари.
Франциянинг энг йирик ҳарбий кемаси — «Шарль де Голль» авиаташувчиси денгизчиларида коронавирус аниқлангани ҳақида илгари хабар бергандик. РБК ёзишича, коронавирус бўйича тест топширган денгизчиларнинг 668 нафарида натижа мусбат чиққан. Улар шу кема ва уни кузатиб борувчи фрегатда хизмат қилишган.
Кема охирги марта портга 15 март куни кирганди.
Француз нашри «France Bleu» мамлакат Мудофа вазирлигига асосланиб хабар беришича, 14 апрель кечки пайтга келиб, авиаташувчида хизмат қилувчи барча 1767 нафар денгизчи коронавирус бўйича тест топширган.
«31 киши айни пайтда Тулондаги госпиталга ётқизилган, уларнинг бир нафари жонлаштириш бўлимида», — дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter