COVID-19 га қарши эмланганлар орасида ўлим ҳолатлари изоҳланди
Буюк Британиянинг Санитария-эпидемиология хавфсизлиги агентлиги бош шифокори-маслаҳатчиси Сьюзан Хопкинснинг ВВCга маълум қилишича, COVID-19 га қарши эмланган британияликлар ўлимининг асосий сабаби вақт ўтиши билан вакциналар самарадорлиги пасайганлигидир. Бу ҳақда «The Independent» нашри хабар бермоқда.
«Биз асосан эмланмаган аҳоли орасида ўлим ҳолатларини қайд этишда давом этмоқдамиз, аммо эмланган гуруҳда иммунитет пасайганлиги сабабли ўлим кўпаймоқда», – деди мутахассис.
Хопкинснинг фикрича, коронавирусга қарши вакциналар таъсири хавф остида бўлганларда – 70 ёшдан ошган одамларда ва ҳамроҳ касаллиги бўлган беморларда тезроқ заифлашмоқда.
«Aгар 30 ёшли соғлом одам бўлсангиз, унда икки доза сизни узоқроқ вақт давомида ҳимоя қилади. Шунинг учун бундай одамлар имкон қадар тезроқ учинчи дозани олишлари керак», – деди шифокор.
Буюк Британияда қайта эмлаш тезлиги «жуда яхши» бўлса-да, Хопкинснинг таъкидлашича, бу «асосий» эмлаш кампаниясидан секинроқ кечмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter