Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бухоро ҳокими Карим Камолов оламдан ўтди

Бухоро ҳокими Карим Камолов оламдан ўтди

Бугун, давлат ва жамоат арбоби, Бухоро вилояти ҳокими в.б. Камолов Карим Жамолович 66 ёшида вафот этди.

Эслатиб ўтамиз, Бухоро вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Карим Камоловда жорий йилнинг 25 июль куни коронавирус инфекцияси тасдиқланганди. Шу кундан бошлаб вилоят раҳбари Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро вилоят филиалида муолажа олишни бошлаган.

29 июль куни эса даволаш муолажаларини давом эттириш учун Тошкент шаҳридаги клиникага кўчириб ўтказилганди.

Карим Камолов шу йилнинг 29 февраль куни Бухоро вилояти ҳокими вазифасини бажарувчиси этиб тайинланганди.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг