Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Австралия аҳолиси коронавирусга қарши мажбурий эмланиши кутилмоқда

Австралия аҳолиси коронавирусга қарши мажбурий эмланиши кутилмоқда

Фото: «Ua-au.net»

Австралия коронавирусга қарши мажбурий вакцинацияни жорий этишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Скотт Моррисон маълум қилди, деб ёзади «Nine Radio».

«Вакцинация имкон қадар мажбурий бўлишини кутгандим. Негаки жаҳон иқтисодиётини издан чиқарган ва юз минглаб одамларнинг ёстиғини қуритган пандемия ҳақида гап кетяпти», — деди Австралия ҳукумати раҳбари. Таъкидланишича, фақат тиббий сабаб бўлсагина, вакцинацияни рад этиш мумкин.

Маълумотларга кўра, Австралияда пандемия бошлангандан буён 24 минг киши коронавирусга чалинган, 450 киши вафот этган. Дунё бўйича 22,1 миллион инфекцияни юқтириб олган бўлиб, 781 минг нафари ҳаётдан кўз юмди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг