Зойир Мирзаев яна кўкрак нишони олди
Бугун Қашқадарё вилоятида тиббиёт ходимлари куни муносабати билан ташкил этилган тадбирда вилоят ҳокими Соғлиқни сақлаш вазирлигининг «Соғлиқни сақлаш аълочиси» кўкрак нишони билан тақдирланди.
Мукофотни вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Равшан Тулаков топширди.
Маълум қилинишича, Зойир Мирзаев жорий йилда «Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги» ва «Маданият ва санъат фидокори» кўкрак нишонлари билан ҳам мукофотланган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter