Юнусободда 47 та кўча ободонлаштирилди
Ички ишлар вазирлиги ишчи гуруҳи ташаббуси билан Тошкент шаҳри, Юнусобод туманидаги 3-сектор маҳаллалари ҳудудида 47 та кўчалар ободонлаштирилди.
Жумладан, берилган маълумотга кўра, 3 240 туп дарахтларга шакл берилиб оқланди, 4,7 км лотоклар тозаланди 325 та махсус техникалар ёрдамида ҳудуддан 768 тн. чиқиндилар олиб чиқилди. «Қашқар», «Матонат», «Минор» ва «Ҳусниобод» маҳаллаларида 4 та махсус техника ёрдамида 80 тупдан ортиқ дарахтларнинг қуриган шохлари кесилиб, шакл берилди. Шунингдек, ҳудудда ноқонуний қурилган 6 та гараж, 31 та қурилмалар бузилди.
Ишчи гуруҳ ва 51-сонли оилавий поликлиника ҳамкорлигида 3-сектор ҳудудида яшовчи тиббий кўрикка муҳтож бўлган 51 та шахс чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан (ЭКГ, УЗД, танометр, пульсаксиметр ёрдамида) ўтказилиб, уларга зарурий дори-дармонлар тарқатилди. 3-секторда ижтимоий-ҳимояга мухтож бўлган 20 та оилага ҳар бири 165 минг сўмлик бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.
Шунингдек, «Адолат» маҳалласидаги 220-сонли умумтаълим мактабининг таъмирталаб аҳволдаги ташқи деворлари янгисига алмаштирилди.
«Биллур» маҳалласидаги 91-сонли ДМТТнинг канализация тизими, «Қашқар» маҳалласи Марказ-4 даҳасидаги 5-сонли умумтаълим мактабининг ҳожатхонаси таъмирлаб берилди.
«Ҳусниобод» маҳалласидаги кўп қаватли уйлар атрофида ободонлаштириш ишлари олиб бориш билан бирга, аҳолининг дамолиши учун шароит яратиш мақсадида, 21 та ўриндиқ ва чиқинди ташлаш қутилари ўрнатилди.
Бундан ташқари, Ички ишлар вазирлиги ҳомийлиги билан Юнусобод тумани 15-даҳасида жойлашган 273-сонли умумтаълим мактабида капитал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter