Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Юнусободдаги сув тошқини сабаби маълум қилинди

Юнусободдаги сув тошқини сабаби маълум қилинди

Пойтахтнинг Юнусобод тумани 5, 6, 7 даҳаларида техноген сув босиш ҳодисалари кузатилаётгани ҳақида ижтимоий тармоқларда видеолар тарқалди.

«Тошкент шаҳар сув таъминоти» АЖ маълум қилишича, Юнусобод тумани, Мойқўрғон кўчаси ва Қорақамиш кўчалари кесишмасида д1200мм  катта сув ўтказгич тармоқда носозлик вужудга келган.

Шу сабабли, Тикланиш маҳалласи 1,2,3,4,5,6, тор кўчалари, Ғиштқўрғон кўчалари, Астрабод маҳалласи, Туркистон, Собиробод маҳаллаларида, Зенит заводи, Прокуратура академияси, Пиво заводида сув таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Шу билан бирга ушбу ҳудудда жойлашган муассаса, корхона ва ташкилотларда ҳам сув бўлмайди.

Тезкор авария жамоалари носозликни бартараф этиш чораларини кўришмоқда.

Сувсиз қолган манзилларга махсус техникаларда сув етказилади, дейилади расмий хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг